Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бу йил 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Бу йил 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2022-2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади. Бу ҳақда ХТВнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.

Шу жумладан, микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари ўтказилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда ташкил этилиши назарда тутилган.

Киритилди: 20:47 13.06.2022. Ўқилди: 1826 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!