Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

«Бу пулга Мбаппени берар эди...»

«Бу пулга Мбаппени берар эди...»

"Ливерпуль"нинг машҳур собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исакнинг клубига ўтишига қарши чиқди.

25 ёшли швециялик футболчи "қизиллар"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади, аммо "қарғалар" унинг трансфери учун тахминан 150 млн фунт (170 млн евродан ортиқ) сўрамоқда.

"Ливерпуль" мухлиси сифатида клуб Исак трансфери учун бунча пул сарфлашини истамайман. Ҳа, уни устувор мақсад сифатида кўришаётганини тушунаман, аммо ҳужумчини 80 млн фунтга сотиб олиб, уни захирага ўтқазиш нотўғри. Четдан қараганда, "Ливерпуль"да режа йўқдек. Мен Исакни "Ливерпуль"да кўришни истардим, аммо 150 миллионга Мбаппени сотиб олиш мумкин," - деди Каррагер The Overlap подкастида.

Маълумки, Александр Исакнинг ўзи "Ливерпуль"га ўтишни талаб қилмоқда ва клублар келишувга эришишига умид қилмоқда.

Киритилди: 09:17 07.08.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!