Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

"Бу президент Трампнинг расмий режалари эмас!.."

"Бу президент Трампнинг расмий режалари эмас!.."

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия-Украина урушини тугатиш бўйича ҳали расмий режаси йўқлигини айтди. Бу ҳақда «Медуза» ёзмоқда.

Расмий режа ҳали йўқ. Турли нашрларда тарқалаётган режалар… ишончим комил, бу президент Трампнинг расмий режалари эмас, деди Украина раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Зеленскийнинг таъкидлашича, бундай режа қандай бўлиши кераклиги тўғрисида Киевда «тасаввур» бор ва «аниқ бандлар» Трамп инаугурациясидан олдин ҳам АҚШ билан муҳокама қилинган.

Зеленский сўзларига кўра, эҳтимолий режа ҳақида турли талқинлар бўлади. Қайсидир маънода, бу хабарлар, деди у, ҳақиқатга тўғри келиши мумкин, лекин кўп ҳолларда бундай эмас.

Биз ҳали ҳам расмий музокаралар ва расмий натижаларни кутамиз, деб қўшимча қилди Украина президенти.

Киритилди: 12:51 07.02.2025. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!