Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Брюсселда яна отишма юз берди

Брюсселда яна отишма юз берди

Брюссельнинг Андерлехт коммунасидаги метро бекатида скутер минган қуролли шахс ўқ узиб, бир эркакни оёғидан ярадор қилди.

Бу сўнгги ҳафталарда Европа пойтахтининг ушбу ҳудудида содир бўлган биринчи ҳодиса эмас.

Полиция бунга маҳаллий наркотик сотувчилари ўртасидаги қуролли тўқнашув сабаб бўлганини айтмоқда.

“Бу сафар бир киши оёғидан жароҳат олди”, – деб хабар беради Bruzz.

Кейин ҳужумчи скутерда қочиб кетган. Воқеа жойига соат 23:25 атрофида полиция чақирилган.

Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўроқ қилинган. Шунингдек, бир қанча гувоҳлар аниқланган. Воқеа жойига эксперт ва суд-тиббиёт экспертлари етиб келган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Февраль ойи бошидан буён Андерлехт коммунасида наркотик тўдалари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Киритилди: 16:50 19.02.2025. Ўқилди: 1285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!