Бельгия полицияси Брюсселдаги Европa комиссияси (ЕК)нинг бир нечта офисида тинтув ўтказди. Бу ҳаракатлар 2024 йилда кўчмас мулк объектларини Бельгия давлатига сотиш билан боғлиқ тергов доирасида амалга оширилган.
AFP агентлиги манбаларига кўра, тергов Европа Иттифоқи ҳокимиятларига тегишли бўлган 23 та бинoнинг 2024 йилда Бельгиянинг SFPIM суверен жамғармасига 900 млн еврога сотилиши билан боғлиқ.
Ишни Европа прокуратура хизмати (EPPO) олиб бормоқда. Идора матбуот хизмати давом этаётган тергов доирасида далиллар тўплаш чоралари кўрилаётганини тасдиқлаган.
Европa комиссияси ҳозирча тинтувлар юзасидан изоҳ бермаган.