Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Брюссел: Андрей Ермак иши Украинанинг Иттифоққа аъзо бўлишига тўсқинлик қилмайди

Брюссел: Андрей Ермак иши Украинанинг Иттифоққа аъзо бўлишига тўсқинлик қилмайди

"Ушбу юқори даражадаги тергов Украинадаги аксилкоррупция органлари ишлаётганини ва ўз ваколатларини бажараётганини кўрсатади", — деб баёнот берди Еврокомиссия вакили Гийом Мерсье DW мухбирининг сўровига жавобан.

У коррупция ва пул ювишга қарши кураш Украинанинг евроинтеграция жараёнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини эслатиб ўтди.

Баёнотда таъкидланишича, бу Европа Иттифоқини кенгайтириш концепциясидаги "марказий элемент" ҳисобланади ва Брюссельнинг ушбу мавзу бўйича умумий позициясини белгилайди. Шу билан бирга, Еврокомиссия Украина президенти офисининг собиқ раҳбари иши атрофидаги "вазият ривожини диққат билан кузатишда давом этишга" ваъда берди.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!