Британия ҳарбий манбалари Украина Қуролли Кучларини Ғарбнинг қимматбаҳо қуролларини беҳуда сарфлашда айбламоқда, деб хабар бермоқда Telegraph газетаси.
Нашрда айтилишича, "Британия ҳарбий манбалари Владимир Зеленский армиясини қимматбаҳо қурол-яроғ ва техникаларни исроф қилишда айблаяпти."
"Украина қўшинлари Ғарб томонидан етказиб берилган қуролларни совет услубидаги тактика билан қўшиб қўллаяпти, бу эса НАТОнинг катта миқдордаги қуролларини беҳуда сарфлашга олиб келадиган хатодир," деб ёзади нашр.
Газета манбасига кўра, украиналиклар "қуроллардан тўғри фойдаланиш" видеотасвирларини тақдим этиши керак эди, бироқ олинган кадрларда Украина Қуролли Кучлари бир вақтнинг ўзида бешта ёки олтита NLAW танкка қарши қурилмаларидан тартибсиз равишда ўт очаётгани кўриниб қолган.
"Ҳар бир залп 100 минг фунт стерлингдан ортиқ (125,2 минг доллардан кўпроқ) туради," деб ёзади газета.