16 ёшдан 21 ёшгача бўлган британияликларнинг 46 фоизи ёшлигини интернетсиз ўтказишни афзал кўради.
Бу ҳақда The Guardian нашри социологик тадқиқотлар маълумотларига таяниб ёзмоқда.
Социологлар 16 ёшдан 21 ёшгача бўлган ёшларнинг деярли 70 фоизи ижтимоий тармоқларда вақт ўтказгандан кейин ўзини ёмон ҳис қилишини аниқлади. Уларнинг 50% 22:00 дан кейин маълум иловалар ва веб-сайтларга киришларини чеклайдиган "рақамли комендантлик соати"ни қўллаб-қувватлайди.
Тадқиқот иштирокчиларининг 25 фоизи ижтимоий тармоқларда кунига тўрт соатдан кўпроқ вақт сарфлашини тан олди. 42% ота-оналари ва васийларига Интернетда нима қилаётганлари ҳақида ёлғон гапиришларини айтди.
Характерли жиҳати шундаки, респондентларнинг 27 фоизи интернетда ўзини бутунлай бошқа одамлардек кўрсатишини айтган. Респондентларнинг 40 фоизи эътиборни тортмаслик учун аноним равишда фойдаланадиган аккаунтга эга.
Тадқиқот Буюк Британия ҳукумати баъзи ижтимоий медиа платформаларини маълум вақтларда ёпилишини мажбурий қилиш режаларини эълон қилган пайтда амалга оширилди.