Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Британияда тухум, нон ва сут нархига юқори чегара жорий этилиши мумкин

Британияда тухум, нон ва сут нархига юқори чегара жорий этилиши мумкин

Буюк Британия расмийлари инфляция фонида чакана савдо тармоқларига озиқ-овқат маҳсулотлари учун ихтиёрий равишда энг юқори нарх чегарасини жорий этишни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

«Буюк Британия Молия вазирлиги йирик супермаркетларни айрим қоидаларни бекор қилиш эвазига асосий озиқ-овқат маҳсулотларига ихтиёрий равишда чекланган нархларни белгилашга ундамоқда», — деб ёзади нашр.

Хабарда аниқлик киритилишича, гап биринчи даражали ҳаётий зарур маҳсулотлар, жумладан, тухум, нон ва сут нархлари ҳақида бормоқда.

Киритилди: 23:53 19.05.2026. Ўқилди: 140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!