"Реал"нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуринью аллақачон таркибни мустаҳкамлаш масаласини фаол муҳокама қилмоқда. Португалиялик мутахассис "қаймоқлилар" учун биринчи трансферини танлади. Бу ҳақда "АС" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, Моуринью Мадридга келгач, ҳимояни мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқчи. Жозе ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган биринчи янги футболчи "Манчестер Сити" ҳимоячиси Ёшко Гвардиолдир.
Ҳимоячининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 70 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширди.