Буюк Британияда оққушлар билан тўқнашиб кетган Tui самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Гэтвик аэропортидан Кабо-Вердега учаётган самолёт икки оққуш билан тўқнашиб, фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Ҳодиса ҳавога кўтарилиш вақтида, самолёт тахминан 300 метр баландликда бўлганида содир бўлган.
Қушлар самолётнинг олд ойнаси ва электрон тизимларини шикастлаб, учувчиларни майдай чақиришга мажбур қилган. Муваффақиятли қўнишдан сўнг экипаж эскортни талаб қилди, чунки ёриқлар ва қон излари туфайли олд ойнадан кўриш деярли имконсиз эди.
Самолётни таъмирлаш 1 миллион фунт стерлингга тушиши кутилмоқда ва самолёт бир неча ҳафта давомида хизмат кўрсатмайди.