Буюк Британия ва Ирландияга ёғилган "Берт" шторми уч кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Бу ҳақда BBC эшиттириш корпорацияси хабар берди, бундан ташқари, бир неча ўн минглаб британиялик уйлар электр энергиясисиз қолди.
BBC маълумотларига кўра, Ғарбий Йоркшир графлигида музлаган ва қор босган йўлда автомобилни бошқаришни уддалай олмаган 34 ёшли эркак ҳалок бўлган. Нортгемптонширда яна бир киши об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви оқибатида ЙТҲда вафот этди. Хэмпшир графлигида шамол дарахтни қулатган автомобиль ҳайдовчиси табиий офат қурбони бўлди.