Daily Mail нашрининг ёзишича, Британия разведкаси энергетика инфратузилмаси ва денгиз остидаги газ қувурларига Россия томонидан диверсиялар уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Бундай ҳужумлар электр таъминотида жиддий узилишларга олиб келиши хавфи бор.
Материалга кўра, Россия кемаси аллақачон Шимолий денгиздаги газ қувурларига яқин жойда разведка ишларини олиб борган. Шу сабабли ҳукумат фуқароларга уйда 72 соатлик "хавотир рюкзаги"ни тайёрлаб қўйишни тавсия қилмоқда. Унда қуйидагилар бўлиши керак:
- ичимлик суви захираси,
- консерваланган озиқ-овқат,
- керакли дори-дармонлар,
- муҳим ҳужжатлар,
- чироқ,
- батарейкали радио,
- швейцария пичоғи.