Буюк Британия махсус тайёргарликка эга қўшинларни ўрганмоқда, улар "соя флот"га тегишли танкерларни қўлга олиш учун тайёрланмоқда.
Бу ҳақда The Times газетаси мудофаа соҳаси манбасига таяниб хабар берган.
Маълумотларга кўра, операцияларни, эҳтимол, Қироллик Қуролли Денгиз Кучларининг махсус бўлинмаси — "Махсус қайиқ" хизмати олиб боради.
Бундан аввал, BBC хабар қилишича, Буюк Британия ҳукумати ўз қуролли кучларини Россия "соя флоти"га тегишли кемаларни тўхтатиш учун қўллаш ҳуқуқий асосларини тайёрлаган. Манбага кўра, Британия вазирлар кабинетида бу учун 2018 йилда қабул қилинган санкциялар ва пул ювишга қарши қонуннинг моддалари қўлланилиши мумкин, деган хулоса чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Буюк Британия мудофаа вазирлиги АҚШ ҳокимиятининг илтимосига биноан Атлантик океанда россиялик нефт танкери Marinera (бошқа ном билан Bella 1)ни қўлга олишда ёрдам кўрсатганини маълум қилган эди.