Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Британия қамоқхоналарида саратон хавфини ошириши мумкин бўлган гази топилди

Британия қамоқхоналарида саратон хавфини ошириши мумкин бўлган гази топилди

Британия қамоқхоналарида саратон хавфини ошириши мумкин бўлган хавфли радон гази аниқланди.

Бу ҳақда маҳаллий The Independent газетаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Британиянинг 16 та қамоқхонасида аёллар ва эркаклар учун радиоактив газнинг хавфли даражаси қайд этилган. Расмийлар радон концентрацияси "қабул қилинадиган даражадан юқори" эканлигини тан олишди.

Баъзи қамоқхоналарда газ даражаси меъёрдан тўққиз баравар юқори бўлган. Иккита қамоқхонадаги маҳбуслар аллақачон адвокатларга мурожаат қилиб, қамоқхона маъмуриятига қарши суд даъволарини тайёрлашни сўрашган.

Ишни кўриб чиқаётган адвокатлар маҳбуслар уларга хириллаш, чарчоқ ва қон билан йўталиш шикоятлари билан мурожаат қилганликларини хабар қилишди. Адвокатлар шунингдек, баъзи қамоқхоналарда маҳбусларга шунчаки "радон борлиги ва кузатилаётгани" айтилганини ва маҳбуслар фавқулодда вазият ҳақида батафсил маълумот ололмаганликларини таъкидладилар.

Шуни таъкидлаш керакки, 2024 йилда Принстондаги эркаклар қамоқхонаси бўлган HMP Dartmoorда хавфли радон даражаси аниқланган ва бу 200 дан ортиқ маҳбуснинг эвакуация қилинишига сабаб бўлган. Радон гази HMP Dartmoor жойлашган Дартмур каби гранит концентрацияси юқори бўлган ҳудудларда кенг тарқалган.

Киритилди: Бугун 10:37. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!