Британия ҳукумати душман давлатлар фаолиятига қарши туриш учун сунъий интеллектни жорий этиш ва киберҳужумлар гуруҳларини тузиш учун 1 миллиард фунт стерлингдан ортиқ (1,35 миллиард доллар) сарфлайди.
Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хилига таяниб, The Daily Telegraph нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, "клавиатуралар уруш олиб бориш воситасига айланди," шунинг учун бундай технологиялар ва бўлинмаларни қўллаш мудофаада "янги стандартлар"ни белгилайди.
Газета маълумотларига кўра, бу соҳадаги янги сиёсат Буюк Британия ҳукумати томонидан хавфсизлик, мудофаа ва ташқи сиёсат масалаларини ҳар томонлама кўриб чиқишда белгиланади. У 2 июнь куни эълон қилиниши керак.