Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Брет ШАРФС: "Ўзбекистон ноёб тажрибаси билан инсон қадр-қимматини юксалтириш масаласида етакчи мамлакатга айлана олади"

Брет ШАРФС: "Ўзбекистон ноёб тажрибаси билан инсон қадр-қимматини юксалтириш масаласида етакчи мамлакатга айлана олади"

Бригам Янг университети Халқаро ҳуқуқ ва диншунослик тадқиқотлари маркази директори Брет Шарфс “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумида, жумладан, шундай деди:

- Ўзбекистон ўзининг ноёб маданий-тарихий, диний-фалсафий мероси ва сиёсий-ҳуқуқий тажрибаси билан инсон қадр-қимматини юксалтириш, диний бағрикенглик, маданиятлар, цивилизациялар ва халқларни ҳурмат қилиш ва тушуниш масалалари бўйича дунёда етакчи мамлакатга айлана олади ва шундай бўлиши ҳам керак.

Эслатиб ўтамиз, халқаро форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, АҚШ Глобал жалб қилиш институти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимиятлари томонидан ташкил этилган. Анжуманда Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка мамлакатлари ва АҚШдан таниқли уламолар, диншунос, ҳуқуқшунослар, расмий вакиллар иштирок этмоқда.

Киритилди: 17:32 19.05.2022. Ўқилди: 1415 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!