Украина президенти The Atlantic нашрига берган интервюсида халқ манфаатларига тўғри келмайдиган битимга рози бўлишдан кўра, умуман келишув тузмасликни афзал кўришини маълум қилди.
Владимир Зеленскийнинг интервюсидан асосий иқтибослар:
◾️ Трамп учун Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатишдан кўра каттароқ ғалаба йўқ. Бу Трамп қолдирадиган сиёсий меросдаги энг муҳим вазифа;
◾️ Доналд Трaмп учун энг фойдали вазият — келишувни АҚШдаги сайловлардан олдин амалга ошириш. Тўғри, у камроқ ўлим бўлишини хоҳлайди. Лекин жиддий айтганда, бу шунчаки унинг сиёсий ғалабаси бўлади;
◾️ Тинчлик йўлидаги энг биринчи қадам — сулҳ ўрнатилгач, АҚШ ва Европа томонидан Украина ҳимоя қилинишини кафолатлашдир;
◾️ Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Сайловга ҳам, референдумга ҳам тайёрмиз;
◾️ Мен ҳокимиятга ёпишиб олганим йўқ, сайловларга тайёрман;
◾️ Уруш давомида сайлов ўтказиш фикри руслардан чиқди, чунки улар мендан қутулишни хоҳлашади;
◾️ Мен Ермакни коррупция бўйича тергов туфайли ишдан бўшатмадим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди.