"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси афсонаси Роналдиньо "Олтин тўп" топшириш маросимида ғолибни тақдирлайди. Бу ҳақда El Partidazo de COPE журналисти Дани Хил маълум қилди.
Манбага кўра, ташкилотчилар Роналдиньони танлашга қарор қилганининг сабаби, бу йил бразилияликнинг ўзи биринчи ва ягона "Олтин тўп"ни қўлга киритганига роппа-роса 20 йил тўлди.
France Football журнали томонидан ташкил этилган тақдирлаш маросими 22 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтади. Тадбир Парижда бўлиб ўтади.
"Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес ҳисобланади.