Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бразилиялик афсонавий ҳимоячи зўрлаш иши бўйича оқланди

Бразилиялик афсонавий ҳимоячи зўрлаш иши бўйича оқланди

"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес зўрлаш иши бўйича оқланди.

2023 йилнинг 20 январида Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси жинсий зўравонликда гумонланиб ҳибсга олинганди. У тунги клубда қизни зўрлашда айбланган.

2024 йил март ойида Алвеш айбдор деб топилиб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилди ва яна 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Ўйинчи томони бу қарор устидан апелляция берди. Март ойи охирида у 1 млн евро гаров пули эвазига озодликка чиққан эди.

Каталония Олий суди ишни кўриб чиқди ва далиллар етарли эмаслиги сабабли биринчи инстанция ҳукмини бекор қилди. Ҳукмда айбсизлик презумпциясини эътиборга олмаслик учун мавжуд фактлар етарли эмаслиги кўрсатилган.

Суд прокуратуранинг жазо муддатини 9 йилга оширишни сўраган апелляциясини ва жабрланувчининг жазо муддатини 12 йилга оширишни сўраган апелляциясини рад этди.

Киритилди: 17:20 28.03.2025. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!