Бу ҳақда Рио Гранде-ду-Сул штати ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди.
“Рио-Гранде-ду-Сул фуқаролик полицияси шанба куни Копакабана шаҳрида бўлиб ўтган Леди Гага контсертидаги портлашнинг олдини олган “Сохта йиртқич ҳайвон” операциясида иштирок этди”, — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари теракт уюштиргани тахмин қилинаётган ўсмирларни “қўлбола портловчи моддалар ёрдамида” ҳужумни амалга оширишга жалб қилганини аниқлади. Операция доирасида тўққизта шаҳарда қидирувлар ўтказилди; эркак ноқонуний қурол сақлагани учун қўлга олинди, ўсмир эса болалар порнографиясини сақлаган ҳолда топилди.
Г1 порталининг ёзишича, Леди Гаганинг Копакабана пляжида томошабинлар учун бепул бўлган концертига 2 миллиондан ортиқ одам йиғилган.