Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бразилияда кўршапалаклар орасида янги вирус тарқалгани маълум бўлди

Бразилияда кўршапалаклар орасида янги вирус тарқалгани маълум бўлди

Бразилия кўршапалакларида янги вирус тури аниқланди. Унинг намуналари бир вақтнинг ўзида икки штатда – Маранян ва Сан-Паулу ҳудудларида топилган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.


Қайд этилишича, вируснинг генетик хусусиятлари COVID-19 ва Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS) келтириб чиқарадиган вирусларга ўхшаш. Унга аллақачон BRZ batCoV номи берилган. Вирус Лотин Америкасида кенг тарқалган, ҳашаротлар билан озиқланадиган кичик турдаги кўршапалакларда топилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, BRZ batCoV бета-коронавируслар оиласига мансуб бўлиб, унга COVID-19 ( SARS-CoV-2), MERS (MERS-CoV) ва атипик зотилжам (SARS-CoV) келтириб чиқарувчи вируслар киради.

Олимларнинг сўзларига кўра, ҳозирча янги вирус инсон учун хавф туғдирмайди. Шунга қарамай, улар бир жиҳатга эътибор қаратган – вируснинг санчиқсимон оқсил қисми одам ва ҳайвон ҳужайраларидаги ферментлар томонидан парчаланиши мумкин, бу эса вируснинг организмга киришига ёрдам беради.

Киритилди: 23:17 29.10.2025. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!