Унинг ёрдамида олимлар табиатнинг ўзгаришларга реакциясини улар содир бўлишидан олдинроқ ўрганишлари мумкин бўлади.
Ушбу тизим олтита улкан ҳалқасимон иншоотдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Амазонка ўрмонларидаги 50-70 та дарахтни қамраб олади. Уларнинг учтаси ўз ҳудудларига 2050-йилга прогноз қилинган иқлимни моделлаштириш учун юқори миқдордаги CО₂ ни юборади, қолган учтаси эса таққослаш мақсадида ҳозирги шароитни сақлаб туради.