Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари бир тоннадан ошиқ кокаинга эга иккита самолётни ушлашди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар бермоқда.
Боливия билан чегарадош Кампу-Гранди шаҳри яқинида самолётларни ушлаш бўйича бўлиб ўтган иккита операция давомида ҳарбий-ҳаво кучлари тўртта “ Super Tucano A-29” қирувчи самолёти ва “FAB E-99” вертолётидан фойдаланишган. Шундан сўнг жиноятчилар таслим бўлишган.
Биринчи самолёт бортида 450 килограмм, иккинчи самолётда эса 700 килограмм кокаин топилган. Полиция биринчи кема учувчисини ҳибсга олган, аммо иккинчиси қочишга муваффақ бўлган: ҳозирда қидирилмоқда.
Тахминларга кўра, гиёҳванд моддаларни Боливиядан олиб киришга уринишган.