Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бразилияда cобиқ UFC жангчиси пичоқлаб ўлдирилди

Бразилияда cобиқ UFC жангчиси пичоқлаб ўлдирилди

Бразилияда cобиқ UFC жангчиси Майкел Фалкао пичоқланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда MMA Fighting хабар бермоқда.

Қайд этилишича, спортчи ҳужумга учраган ва бир нечта пичоқ жароҳати олган. Фалкан касалхонага олиб борилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Фалкао охирги марта октагонга 2019 йилнинг 14 декабрида Krepost Fighting Championship турнири доирасида чиқиб, россиялик Сергей Романовга ютқазган эди.

Фалкао UFCдаги ягона жангини 2010 йилда Жералд Харрисга қарши ўтказиб, ғалабага эришганди.

Киритилди: 09:56 24.01.2022. Ўқилди: 2114 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!