Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бразилияда бир киши Олий суд олдида ўзини портлатиб юборди

Бразилияда бир киши Олий суд олдида ўзини портлатиб юборди

Бразилияда бир киши Олий суд биноси ёнида худкушлик ҳужумини амалга оширди. Суд биносидан барча одамлар зудлик билан эвакуация қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ичкарига киришга уринган, бироқ бунга эриша олмаган. Шундан сўнг у тўғридан-тўғри Олий судга кираверишда портловчи мосламани ишга туширди, деди Федерал округ вице-губернатори Селина Лин.

Кўп ўтмай иккинчи портлаш содир бўлди - марҳумга тегишли бўлган автомобиль юкхонаси портлаб кетди. Охир-оқибат, ҳеч ким жабрланмади.

Гувоҳларнинг айтишича, икки портлаш орасида тахминан 20 сония ўтган. Полиция ҳозирча марҳумнинг шахсини аниқламади, чунки унинг танасида бошқа портловчи моддалар бўлиши мумкинлиги эҳтимоли бор. Воқеа сабаблари ва ҳолатлари аниқланмоқда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Портлашлар Рио-де-Жанейродаги G20 саммити ва Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг Бразилияга давлат ташрифидан бир неча кун олдин содир бўлган.

Киритилди: 14:38 14.11.2024. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!