Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бразилияда бахтсиз ҳодиса: камида 7 киши ўлди

Бразилияда бахтсиз ҳодиса: камида 7 киши ўлди

Бразилиянинг Пара штатида электр узатиш линияси қурилиши пайтида камида етти киши ҳалок бўлди ва беш киши жароҳатланди. Ҳодиса ҳақида Бразилия ОAВга асосланиб, ТAСС хабар бермоқда.

Фожиали ҳодиса 15 июль куни тушдан кейин Бразилиянинг шимолида содир бўлди. Юқори вольтли линия таянчи қулаган пайтда, воқеа содир бўлган жойда камида 26 киши бўлган.

Aйни пайтда, олти киши воқеа жойида вафот этгани, яна бир киши касалхонада вафот этганлиги, беш нафар жабрланувчи жароҳатлар билан касалхонага ётқизилгани маълум бўлди.

Бир нечта ишчиларнинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда ва қутқарувчилар уларни қидирмоқдалар. Нима бўлганлиги ва унинг сабаблари текширилмоқда.

Киритилди: 09:47 17.07.2021. Ўқилди: 1806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!