Томонлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот қайта тикланиши Украинадаги можарони тўхтатиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деди Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида.
– Ҳеч бир томон мақсадига ҳарбий йўл билан эриша олмаслиги аллақачон аён бўлди, – деди у. – Вайрон қилувчи қурол қўллангани сари совуқ уруш давридаги бефойда қарама-қаршиликнинг қоронғи даври эсга тушмоқда. Ўзаро тўғридан-тўғри мулоқот қайта тикланиши учун шароит яратиш томонлар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айнан шундай мазмун Хитой ва Бразилия томонидан мулоқот жараёнини йўлга қўйиш ва ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш учун таклиф қилинган келишув лойиҳасида мавжуд.