Бразилия президенти мамлакат футбол жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши керак, деб ҳисобламоқда.
«Орадан 20 йил ўтди ва Бразилиянинг яна чемпион бўлиш вақти келди.
Бошқа жамоалар унчалик яхши эмас. Криштиану Роналду ҳам аввалгидек ўйнамаяпти. Шунинг ғолиб бўлишимизга умид қиламан», — деб ёзган Лула номи билан машҳур бўлган Луис Инасио Лула да Силва.
ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади. Бразилия миллий жамоаси Сербия, Швейцария ва Камерун билан бир гуруҳдан жой олган.
Бразилия мундиалларда энг кўп марта чемпион бўлган — 5. Сўнгги ғалаба 2002 йилда қўлга киритилган.