Бразилия сенати комиссияси мамлакат бош прокурорига президент Жаир Болсонарони коронавирус пандемияси билан боғлиқ хатти-ҳаракатларига асосланиб қирғин қилишда айблашни таклиф қилиши мумкин, деб ёзади CNN комиссия текшируви тўғрисидаги ҳисобот лойиҳасига таяниб.
Ҳужжатга кўра, Болсонаро ва бошқа ҳукумат амалдорлари оммавий иммунитетга эришиш учун мамлакатда инфекциянинг назоратсиз тарқалишига йўл қўйгани учун жавобгардир. Ҳисобот муаллифлари Болсонаро маъмурияти мамлакатда коронавирусдан ўлимнинг ярмидан кўпи учун жавобгар деб ҳисоблайди ва ҳукуматнинг пандемияга ёндашувини "бепарволик" деб атайди.
Бундан ташқари, ҳисобот лойиҳасида 69 кишига Болсонаронинг уч ўғли, кўплаб амалдаги ва собиқ ҳукумат амалдорларига қарши жиноий жавобгарликка тортиш тавсия қилинган. Aгар ҳужжат сенатда маъқулланса, келаси ҳафта мамлакат бош прокурори Aугусто Aрасга юборилади. Шундан сўнг Aрасга кейинги ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилиш учун 30 кун керак бўлади. Телеканал таъкидлаганидек, Aрас Болсонаронинг иттифоқчиси ҳисобланади, шунинг учун у президентни оммавий қотилликда айбламайди.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Бразилияда пандемия пайтида 603 мингдан ортиқ одам вафот этган, юқтирганлар сони 21,6 миллиондан ошган.