Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бразилия мактабларида рус тили чет тили сифатида ўқитилади

Бразилия мактабларида рус тили чет тили сифатида ўқитилади

Бразилия Таълим вазирлиги мамлакатдаги айрим мактаблар ўқув дастурига рус тилини чет тили сифатида киритишга розилик билдирди. Бу ҳақда Россия Таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, 22 июль куни икки мамлакат таълим идоралари ўртасида ўтказилган онлайн учрашувда Бразилияда рус тилини оммалаштириш ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Россия Таълим вазирлиги баёнотида томонлар болалар дам олиши ва соғломлаштириш, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълими соҳаларида қўшма таълим ташаббусларини амалга оширишдан манфаатдор эканини тасдиқлагани қайд этилган.

Россия томони таълим соҳасида доимий мулоқотни давом эттириш ва тўпланган тажриба билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирган.

Бразилия Таълим вазирлиги эса рус тилини ўқитиш дастурини амалга оширишда малакали ўқитувчилар тайёрлаш устувор вазифалардан бири бўлишини таъкидлади.

Киритилди: 18:20 23.07.2026. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!