Бразилия терма жамоасини катта эҳтимол билан Карло Анчелотти бошқаради.
AS нашри хабарига кўра, 65 ёшли италиялик мутахассис келаси ҳафта Бразилия футбол федерацияси (CBF) билан шартнома имзолайди.
"Пентакампеонлар" CBF президенти Эднальдо Родригес дуч келган ҳуқуқий муаммолар туфайли мадридликлар устози билан имкон қадар тезроқ шартнома тузмоқчи.
Агар Родригес ишдан бўшатилса, Анчелоттининг Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши хавф остида қолиши мумкин.