Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплексларини замонавий ёндашувлар асосида тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида Солиқ қўмитаси томонидан бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат ва мониторинг қилиш учун E-bozor электрон автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.
Бозорлар ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иштироки мажбурий экани билан боғлиқ талабни бекор қилган ҳолда уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, давлат муассасаси ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг бозорлар ва савдо комплекслари устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) кейинчалик яхлит пакет сифатида оммавий савдолар орқали сотиш ёки самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш режалаштирилган.
Қуйидагилар тасдиқланади:
Ишчи гуруҳ томонидан хатлов натижаларига кўра, ҳар бир бозорлар ва савдо комплекслари кесимида уларнинг кейинги фаолиятини самарали ташкил этиш, хусусийлаштириш, шу жумладан хусусий секторга ўтказиш шартлари ва механизмлари, шунингдек, давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш кўзда тутилган.