Бугун, 18 октябр куни ижтимоий тармоқларда Бойсун туманидаги "М-25" конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида енгил портлатиш ишлари амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, мазкур хабар асоссиз бўлиб, ҳозирда бундай чораларни амалга ошириш режалаштирилмаган ҳамда бундай ёлғон хабарларга ишонмаслик ва тарқатмаслик сўралган.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сулфид газининг сизиб чиқиши жами 4 киши вафот этишига сабаб бўлган эди.