Бу хақида SANA хабар берди.
Бу ҳукумат Башар Асад режими ағдарилганидан кейин Сурияда рўй бераётган ўзгаришларни акс эттириши керак. Хусусан, давлат бошқарувида диний ва этник озчилик вакилларининг иштироки ортган ҳамда олдинги ўн йилликларга қараганда Ғарбга нисбатан очиқлик кучайган.
Мамлакатда илк бор спорт вазирлиги ташкил этилди, идоралардан бирига алавий озчилиги вакили раҳбар этиб тайинланди. Меҳнат вазири лавозимини эса насроний аёл эгаллади.
Ташқи ишлар вазири Асад ал-Шибоний ва Мудофаа вазири Мурҳаф Абу Қасра аш-Шараa даврида олган лавозимларини сақлаб қолди.
Сурия муваққат президенти ҳукуматнинг асосий устувор йўналишлари Сурияни “қайта қуриш” ҳамда “миллат ва ҳар бир фуқаро манфаатларини кафолатлайдиган кучли ва барқарор давлат” яратиш, шунингдек, коррупцияга қарши кураш, армияни кучайттириш ва иқтисодиётни мустаҳкамлаш бўлишини таъкидлади.