Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бойсунда қарздор ота хорижга чиқиш учун 5 йиллик алимент пулини тўлади

Бойсунда қарздор ота хорижга чиқиш учун 5 йиллик алимент пулини тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Бойсун туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига кўра туманнинг Инкабод маҳалласида яшовчи Рустам Жўраев 2021 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаб бориши белгиланган.

Қарздор ота йиллар давомида чет элда ишлаб мўмайгина даромад топиб келган бўлса-да, биргина ёлғиз фарзанди учун тўланиши лозим бўлган алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ алимент тўловчи отанинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланиб, қарздор ота бу ҳақида огоҳлантирилди.

Рустам Жўраев хорижий давлатга бориш истагида эканлигини ҳамда ўзига нисбатан қўйилган чекловларни бекор қилишни сўраб Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилди. Давлат ижрочиси Элёр Камолов қарздорга нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилиш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.

Қарздор ота ушбу чекловларни бекор қилиш учун собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб 18 миллион 600 минг сўм алимент қарздорлигини ҳамда давлат ижрочилари томонидан олдиндан ҳисоблаб берилган 5 йиллик алимент миқдори яъни 97 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди.

Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюросининг Бойсун туман бўлими томонидан Р.Жўраевнинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!