Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Босқинчилар Дамашққа ҳужум қилди

Босқинчилар Дамашққа ҳужум қилди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 361 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Жабалия лагери, Хон Юнис, Шужайи, Рафаҳ ва Дайр ал-Балоҳга ҳужум қилди. Сўнгги 24 соат ичида Исроил босқинчи кучлари Ғазо секторида оилаларга тўрт марта қирғин уюштирди, тиббий манбаларга кўра, камида 23 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 101 нафари яраланди.

▪️Исроилнинг 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузи натижасида фаластинликлар қурбон бўлганлар сони 41 638 кишига етди, яна 96 460 киши яраланган. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

▪️ Исроил кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда бир бола ва собиқ маҳбуслар бўлган 30 нафар фаластинликни қўлга олди. Фаластин Маҳбуслар Жамияти (PPS) ҳамда Ҳибсга олинганлар ва собиқ маҳбуслар комиссияси қўшма баёнотида Исроилнинг 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузининг бошидан буён жами ҳибсга олинганлар сонининг 11 мингдан ошганини билдирди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Хон-Юнис шарқидаги Ал-Фахари ҳудудида босиб олинган пиёда аскарларни, Меркава танкини ва иккита бронетранспортёрни портлатиб юборди.

▪️Ҳизбуллоҳ чегара чизиғидаги босқинчиларга 35 та ракета учирди. Бир кун ичида ҳаракат Исроилга 100 дан ортиқ ракета отган.

▪️Ҳизбуллоҳ: Бугун сешанба куни соат 7:40 да жангчиларимиз Метулла ҳудудидаги душман аскарларига ҳужум қилишди. Босқинчилар йўқ қилинди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроилнинг 24 соат ичида уюштирган бомбардимонлари натижасида 95 киши ҳалок бўлди, 172 киши яраланди.

▪️Босқинчилар Дамашққа ҳужум қилишди. 3 киши ҳалок бўлди. Шаҳидлардан бири телебошловчи Сафоа Аҳмаддир.

▪️2006 йилдан бери биринчи марта босқинчилар Ливан жанубига қуруқликдан бостириб кириш бошланганини эълон қилди.

Киритилди: 18:30 01.10.2024. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!