Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Бошқотирма-2” Pixar тарихида энг юқори даромад келтирган лойиҳага айланди

“Бошқотирма-2” Pixar тарихида энг юқори даромад келтирган лойиҳага айланди

Pixar студиясининг “Бошқотирма-2” анимацион фильми жаҳон прокатларида ажойиб кўрсаткичларни забт этишда давом этмоқда. Мазкур лойиҳа бутун дунё бўйлаб прокат бўйича “Супер оила” сиквелини ортда қолдирди. Натижада фильм Pixar’нинг тарихдаги энг юқори даромад келтирган фильми номини олди.

Премьерадан бир ой ўтмай “Бошқотирма-2” фильми 1,252 миллиард доллар фойда келтирди. Кино прокатидан келган тушумларнинг 543,5 миллион доллари АҚШга тегишли, халқаро ҳудудлардан эса лойиҳа 708 миллион доллар даромад кўрди. “Супер оила-2” эса худди шундай вақт ичида 1,242 миллиард доллар ишлаб топган эди.

Шунингдек, фильм Pixar студиясининг тарихдаги энг яхши бешта лойиҳаларидан (“Супер оила”, “Қирол шер”, “Музюрак”, “Ака-ука супер Мариолар” каби) бирига айланди.

Мультфильм биринчи қисмида Райли исмли қизалоқнинг миясида яшайдиган бешта ҳиссиёт: Қувонч, Қайғу, Қўрқув, Ғазаб, Жирканиш ҳақида ҳикоя қилинган. “Бошқотирма”нинг иккинчи қисмида эса Хавотир, Уялиш ва Зерикиш каби эмоциялар қўшилган.

Киритилди: 22:53 13.07.2024. Ўқилди: 1545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!