Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бошпанасиз ҳайвонларни муҳофаза қилиш масаласи юзасидан ҳокимга сенатор сўрови юборилди

Бошпанасиз ҳайвонларни муҳофаза қилиш масаласи юзасидан ҳокимга сенатор сўрови юборилди

Ўтказилган таҳлиллар пойтахтда қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парваришлаш учун мавжуд инфратузилма етарли эмаслигини кўрсатмоқда.

Хусусан, парваришхоналар сони ва сиғими мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қопламайди. Айрим ҳолларда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан қаровсиз жониворларни овлаш, сақлаш ҳамда ўлган ҳайвонларни йўқ қилиш жараёнларини ташкил этишда камчиликлар кузатилмоқда.

Бундан ташқари, айрим фуқаролар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиши ҳолатлари қайд этилаётгани жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Туйчиев Тошкент шаҳар ҳокими номига сенатор сўрови юборди.

Унда Тошкент шаҳрида қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парваришлашга мўлжалланган питомниклар ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар, мавжуд парваришхоналарнинг сони ва сиғими, ушбу соҳага ажратилаётган маблағлар, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фаоллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар юзасидан асослантирилган маълумот тақдим этиш сўралган.

Киритилди: 20:50 24.02.2026. Ўқилди: 171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!