Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бош вазир ўтказган йиғилишда Вилояти ҳокими ўринбосари ва Прокурор “алмашди”

Бош вазир ўтказган йиғилишда Вилояти ҳокими ўринбосари ва Прокурор “алмашди”

Бугун Сурхондарё вилоятида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиш бўлгани айтилмоқда.

Унда, Вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов лавозимдан олингани ва бошқа ўтказилгани маълум қилинди.

Шунингдек, айни шу йиғилишда Вилоят прокурори Ўктам Саидов ҳам лавозимидан олинган ҳамда бошқа ишга ўтгани таъкидланган.

Бугун, 8 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон президенти Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ҳам қатнашган.

Шу куннинг ўзида бу икки лавозимга янги раҳбарлар ҳам тайинланган. Жумладан, Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Раҳматулла Гаппаров иш бошлаган.

Сурхондарё вилояти прокурори эса Улуғбек Қосимов таништирилган.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 08:15 09.11.2018. Ўқилди: 1557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!