Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Бош прокуратура электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этмоқда

Бош прокуратура электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этмоқда



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.T.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар Сирдарё тумани “Тараққиёт” МФЙдаги ушбу МЧЖга қарашли қум-шағал қазиб олиш карьерига уланган трансформаторнинг электрон ҳисоблаш приборига ташқи таъсир кўрсатиб, 1,1 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.b.” МЧЖ раҳбари Б.Ю. МЧЖ ер майдонини суғориш учун умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, 578,1 минг кВт/с электр электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 785,1 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:35 27.03.2023. Ўқилди: 1394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!