"Агар Европа Иттифоқи Украина қаршилик кўрсатишини истаса, у кўпроқ ва тезроқ ёрдам кўрсатиши керак", — дея таъкидлади Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш тақдири яқин ойларда ҳал қилиниши мумкин. "Ғалаба қозониш учун қаршилик кўрсатиш керак", — дея қайд этди Боррелл.
Европа дипломатияси раҳбарининг қўшимча қилишича, Европа хавфли дунёда яшаётганини англаб етди, энди у "уйғониши", масъулиятни ўз зиммасига олиши, мудофаа қобилиятини ошириши ва "ҳар қандай вазиятга" тайёр туриши керак.