Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Боррель: Украинадаги ҳолат глобал молиявий инқирозга олиб келиши мумкин

Боррель: Украинадаги ҳолат глобал молиявий инқирозга олиб келиши мумкин

Россия ва Украина ўртасидаги зиддият глобал молиявий бўҳрон келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 77-сессияси доирасидаги бир учрашувида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, “Украинадаги можаронинг оқибати бу давлат чегараларидан анча узоқда”.

“Украинада вазият танг. Дунёнинг қолган қисми энергетика ва озиқ-овқати нархи кўтарилиши, ўсиб бораётган ишончсизлик ва юқори фоиз ставкаларидан азият чекмоқда. Бундай вазиятда яқинлашиб келаётган молиявий инқирозни “мукаммал бўҳрон” атаган бўлардим”, деди европалик сиёсатчи,

Боррель бу муммаолар ЕИ санкцияси туфайли юзага келганини таъкидлади.

Дипломатнинг қайд этишича, бу масалалар ЕИ ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокара кун тартибига киритилган.

Киритилди: 17:04 20.09.2022. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!