Бугун 2 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Боррель: «Биз инсонийлигимизни йўқотдик»

 Боррель: «Биз инсонийлигимизни йўқотдик»

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Яқин Шарқдаги вазиятдан жиддий хавотир билдириб, ҳозирги воқеалар «инсониятнинг йўқолганини» кўрсатишини айтди.

«Биз катта ёнғин ёқасида турибмиз. Ғазо ва Ливанда уруш давом этар экан, биз бундан ҳам катта ёнғинга олиб келадиган учқун остонасида яшаймиз», деди у Испания давлат радиостанцияси RNE билан суҳбатда.

Боррел БМТ маълумотларига кўра, Ғазодаги гуманитар инқироз Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик ва энг шафқатсиз инқирозга айланганини таъкидлади. Шунингдек, у Исроилнинг Эроннинг ядровий ёки нефть иншоотларига зарба бериши мумкинлигидан хавотир билдирди, бу эса вазиятни ёмонлаштириши мумкин. Унинг фикрича, можарога барҳам бериш учун мажбурлаш чораларини кўриш керак.

“Ҳар бир давлат ўзи учун нима мақбуллигини ўзи ҳал қилади ва мен уларга ҳеч нарса қилишни тақиқлай олмайман ёки бошқа йўл тутишни тавсия қила олмайман. Испания, Италия ва Франция қурол савдосини тўхтатишга қарор қилди. Бироқ, Германия каби бошқа давлатлар, аксинча, бу ҳарбий ёрдамни оширмоқда. Шундай қилиб, ягона позиция йўқ», - дея хулоса қилди Боррель.

Киритилди: 22:06 28.10.2024. Ўқилди: 2756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!