Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Туркиянинг инфратузилма соҳасидаги ютуқларини юқори баҳолаб , мамлакат “баҳайбат аеропортлар, ажойиб иншоотлар ва тезюрар темир йўллар қураётганини” таъкидлади. Жонсон геосиёсат ва Туркиянинг ролини ўзгартиришга бағишланган яқинда ўтказилган панел муҳокамасида “Биз учун сабоқ бор”, деди.
❕ Унинг таъкидлашича , Буюк Британияда ҳали ҳам Лондон аеропортлари учун янги учиш-қўниш йўлаги мавжуд эмас ва тезюрар темир йўл линиясини қуриш режалари бекор қилинган . " Лондон мери бўлганимда Европадаги энг йирик муҳандислик лойиҳаси бўлган Cроссраил каби лойиҳалар билан фахрланардим. Лекин ҳозир Туркия бизни ортда қолдирмоқда ", деб тан олди у.
💡 Жонсоннинг сўзларига кўра, Туркия “жаҳон саҳнасида тобора муҳим ўйинчи – Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк ва энг муҳими, глобал барқарорликни таъминловчи кучга айланиб бормоқда”. Унинг қўшимча қилишича, Туркия НАТО аъзоси сифатида Сурияда кўп ишларни амалга оширмоқда ва тинчлик излашда ёрдам бермоқда. “ Тинчлик ва барқарорлик тикланади, деб умид қиламан ”, деди у.
Жонсон, шунингдек , асосий мақсаднинг Россия-Украина урушини тугатиш эканини айтиб, Туркиянинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини қайд этди. Унга кўра, Вашингтон ниҳоят Украина эмас, Россия босқинчи эканлигини тан олади.