Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бомба ҳақидаги хабар Штутгарт аэропортида 30 га яқин рейсга таъсир қилди

Бомба ҳақидаги хабар Штутгарт аэропортида 30 га яқин рейсга таъсир қилди

Штутгарт аэропорти бомба портлаши таҳдиди сабаб тахминан бир ярим соат давомида парвозларни тўхтатиб турди. Бу ҳақда Tagesspiegel Германия федерал полициясига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 ёшли эркак текширувдан ўтганидан сўнг аэропорт ходимасига унинг юкида бомба борлигини айтган.

Шундан кейин полиция терминалларнинг назорат қилинадиган ҳудудидаги йўловчиларни эвакуация қилди. Соат 16:30 дан 18:00 гача аэропортга самолётларнинг қўниши ва парвоз қилиши вақтинча тўхтатилди.

Ҳудуд текшириб чиқилганидан сўнг ҳақиқий хавф мавжуд эмаслиги аниқланди. Эркак Мисрнинг Хургада шаҳрига учиши керак бўлган рейсдан олиб қолинди.

Унга нисбатан жиноят содир этиш билан таҳдид қилиш орқали жамоат тартибини бузганлик гумони бўйича тергов бошланди. Кейинчалик у қўйиб юборилди.

Нашр маълумотига кўра, хавфсизлик чоралари қарийб 3 минг нафар йўловчи ва 30 га яқин рейсга таъсир кўрсатган.

Киритилди: 06:03 06.10.2026. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!