Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Боливия прокуратураси мамлакат собиқ президенти Эво Моралесни ҳибсга олиш учун ордер берди

Боливия прокуратураси мамлакат собиқ президенти Эво Моралесни ҳибсга олиш учун ордер берди

Бу ҳақда FP хабар берди.

Собиқ президент одам савдоси ва вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, Моралес ушбу жиноятларни президентлик даврида содир этган.

2024 йил сентябрда Моралесни ҳибсга олиш бўйича биринчи ордер берилган эди. Бироқ унинг адвокатлари терговни тўхтатиш ва ордерни бекор қилишга муваффақ бўлган. Ўшанда прокуратура айбловлар рўйхатини кенгайтириб, улар орасига одам савдосини ҳам қўшган. Даъво ўзгартирилгач, ҳибсга олиш учун янги ордер берилди.

Собиқ президент ўзининг айбсизлигини қатъий таъкидлаб, айбловларнинг барчаси унинг 2025 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишига тўсқинлик қилишга уриниш эканини даъво қилмоқда. Эво Моралеснинг айби исботланса, у 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Киритилди: 19:35 17.12.2024. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!