Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Болгарияда юк поездларининг тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

A A A
Болгарияда юк поездларининг тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

София чеккасидаги Кремиковци темир йўл вокзали яқинида иккита юк поезди тўқнашиб кетди.

Болгария миллий телевидениесининг темир йўл ҳалокатини текшириш хизматига таяниб хабар беришича, икки киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса 16:00 атрофида содир бўлган. Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда. Воқеа содир бўлган ҳудудда темир йўл ҳаракати тўхтатилган. Ҳодиса сабаблари номаълум, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 03:21 17.01.2025. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!