Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Болгарияда юк поездлари тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди

Болгарияда юк поездлари тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди

София чеккасидаги Кремиковци темир йўл вокзали яқинида иккита юк поезди тўқнашиб кетди, деб ёзади tass.ru.

Болгария миллий телевидениесининг темир йўл ҳалокатини текшириш хизматига таяниб хабар беришича, икки киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса 16:00 атрофида содир бўлган. Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда. Воқеа содир бўлган ҳудудда темир йўл ҳаракати тўхтатилган. Ҳодиса сабаблари номаълум.

Киритилди: 11:57 17.01.2025. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!