Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Болгарияда Россияпараст “Възраждане” партияси депутатлари миллий валютадан еврога ўтишга қарши чиқиб, парламент минбарини тўсиб қўйди — “Озодлик радиоси”

Болгарияда Россияпараст “Възраждане” партияси депутатлари миллий валютадан еврога ўтишга қарши чиқиб, парламент минбарини тўсиб қўйди — “Озодлик радиоси”

Партия етакчиси Костадин Костадиновнинг айтишича, агар Болгария еврони қабул қилса, молиявий суверенитетини йўқотади. Унинг сўзларига кўра, еврозонага қўшилгач, Болгария “оккупация остида қолди”.

Ушбу норозилик парламентда “Възраждане” аъзоси Цончо Ганев ва марказчи партия депутати ўртасида муштлашувга олиб келди.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, парламент ичида тўқнашувлар бўлаётган бир вақтда “Възраждане” тарафдорлари ташқаридан бинога кириш жойларини тўсиб қўйишган. Хабар берилишича, бу “Възраждане” вакилларининг чақириғидан сўнг содир бўлган.

4 июн куни Еврокомиссия ва Европа Марказий банки Болгариянинг 2026 йил 1 январдан евро валютасидан фойдаланишга ўтишини маъқуллаган эди.

Киритилди: 22:16 05.06.2025. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!